Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати” ўқув машғулотининг навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотларини туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, аппарат ходимлари ва корхона ва ташкилотлар раҳбарлари онлайн кузатиб беришди.
Бугунги ўқувда Инсон қадри устувор бўлган жамиятда давлат фуқаролик хизматчисининг ўрни, дипломатик протокол ва этикет, ҳуқуқий саводхонлик, “Бир чимдим” маънавият, шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024