Бугунги кунда юртимизда муҳим сиёсий жараён, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасида бўлиб турипти.
Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти билан аҳолини таништириш мақсадида Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари ҳам аҳоли вакиллари билан учрашиб, тарғибот тадбирларида фаол иштирок этишмоқда.
Хусусан, бугун Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилбар Сувонова ва туман Кенгаши котибияти мудири Акмал Авлияқулов ҳамда депутатларимиз томонидан туманнинг турли жойларида учрашувлар ўтказилиб, аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди.
Эслатиб ўтамиз, Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси жорий йил 15 июль кунига қадар давом этади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024