Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ташаббусли бюджет: ижтимоий муаммоларни жойларда ҳал этишдаги янгича ёндашув

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида аҳолини бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнига жалб этиш ҳамда аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш ва очиқ майдончаларни ташкил этиш орқали уларнинг фуқаролик жамияти ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бу фуқаролар манфаати ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмлари асосида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш воситасидир.

Аҳоли Openbudget.uz платформаси орқали маҳалласи, аҳоли пункти ва туманидаги у ёки бу ижтимоий муаммони ҳал этиш бўйича ўз таклифларини фаол билдирмоқда. Энг кўп овоз олган ташаббуслар молиялаштирилиб, аҳоли муаммоларининг манзилли ечим топишига хизмат қилмоқда. Муҳими аҳоли бюджет тақсимотида иштирок этиб, ўзи яшаётган ҳудуддаги муаммони ҳал этиш имконияти яратилди.

«Ташаббусли бюджет» доирасида йўлга қўйилган «Менинг йўлим» лойиҳаси ҳам жойларда ички йўллардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда фуқаролар ташаббусини амалга оширишга хизмат қилмоқда.

«Менинг йўлим» лойиҳасининг 2022 йил 1-босқичида “Гулбаҳор” маҳалласидан билдирилган ички йўлларни таъмирлаш масаласидаги таклиф туман бўйича энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлган эди. Кўп ўтмай ушбу ташаббус ижросини таъминлашга киришилди. Фуқаролар ташаббусига асосан “Гулбаҳор” маҳалласидаги 1,7 км йўлни асфальтлаш, 620 метр йўлда шағал-тупроқ аралашмаси билан таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилди.

Бугунги кунда йўлсозлар томонидан 900 метр йўлда асфальтлаш, 620 метр йўлда шағал-тупроқ аралашмасини ётқизиш ишлари бажарилди.

Лойиҳа доирасида ишлар жадал олиб борилмоқда ва яқин кунларда туман марказидан олисда жойлашган “Гулбаҳор” маҳалласининг 2 км’дан ортиқ йўллари равон йўлларга айланади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс