Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
«Termez National Carpets» – йилига 4,5 миллион квадрат метр гилам ишлаб чиқариш қувватига эга корхона

Термиз тумани “Ат-Термизий” маҳалласи ҳудудида 4 гектар майдонда "Termez National Carpets" МЧЖ томонидан ташкил этилган гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 236,0 миллиард сўмни ташкил этади. Корхонага замонавий ускуна ва жиҳозлар Германия, Белгия ва Туркия давлатларидан келтирилган. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 4,5 млн. кв.метр гилам маҳсулотларини ташкил этади.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 55 фоизи ички бозорга, 45 фоизи қўшни давлатлар — Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилиш мақсад қилинган бўлиб, экспортда Сурхондарё вилоятнинг географик жойлашуви масофа ва маҳсулот логистикасига ҳам қулайлик туғдиради.

Корхонада 250 та иш ўрни яратилган бўлиб, иш ўринларининг 50 таси ёш кадрлар ҳисобига банд қилинган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс