Жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳар бир соҳада гендер тенглигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Президентнинг “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу ислоҳотларни янги босқичга кўтармоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ЮНИСЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда Хотин-қизлар фаоллари учун “Ижтимоий хизматларни кўрсатишда ижтимоий иш амалиётини қўллаш ва кейс-менежмент асослари” мавзусида 5 кунлик тренинглар ташкил этилди.
Термиз туманида фаолият юритаётган 29 та маҳалла Хотин-қизлар фаоллари учун тренинглар “Марварид” дам олиш масканида бўлиб ўтмоқда.
Малакали мутахассислар томонидан ўтказилаётган тренингларда Хотин-қизлар фаолларига аёллар ва болалар билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизлар билан олиб бориладиган ишлар ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари кўргазмали амалий машғулотлар орқали тушунтирилди.
Хотин-қизлар фаолларига маҳаллаларда оилалар, жумладан хотин-қизлар билан ишни тўғри йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024