Термиз тумани “Бунёдкор” маҳалласида 1 гектар ер майдонида "СITY SNAB" МЧЖ томонидан ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти йўлга қўйилган.
Лойиҳа умумий қиймати 10 миллиард 540 миллион сўм бўлиб, шундан 4,0 миллиард сўми тадбиркорнинг ўз маблағи, 600 минг доллар банк кредити ташкил этади. Корхонага замонавий ускуна ва жиҳозлар Хитой давлатидан келтирилган.
Корхона қуввати йиллик 25 минг тоннани ташкил этади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 40 фоизи ички бозорга чиқариш, 60 фоизини экспорт қилиш мўлжалланган.
Лойиҳани ишга тушуриш ҳисобига 15 та иш ўрни яратилган бўлиб, иш ўринларининг 4 тасида ёшлар бандлиги таъминланган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024