Термиз тумани Ободонлаштириш бошқармасига бошлиқ тайинланди
Термиз тумани ҳокимининг тегишли қарори билан Қулназаров Рустам Юлдошевич Термиз тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Р.Қулназаров 1975 йил Ангор туманида туғилган. 1997 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – Иқтисодчи.
У шу кунга қадар “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят филиали бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шу кунга қадар Термиз тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Хўжамқулов Абдурасул Дубарович Термиз шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024