Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида 2020 йил 35 та лойиҳа амалга оширилиб, 361 та янги ўринлари яратилган. Термиз туманида матбуот анжумани ўтказилди

Термиз туман ҳокимлиги биносида журналист ва блогерлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида “Туманда саноат ва ишлаб чиқариш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида” матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари О.Мавлонов иштирок этиб, туманни комплекс ривожлантириш дастури доирасида 2020 йилда ишга туширилган лойиҳалар, 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бўйича маълумот бериб ўтди.

Дастурга асосан 2020 йил туманда умумий қиймати 293 млрд. сўм бўлган жами 35 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 361 та янги иш ўринлари яратилган. Жумладан, “Афросиёб парранда” МЧЖ томонидан умумий қиймати 56 млрд. 240 млн. сўмлик бойитилган омухта ем ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 38 та янги иш ўрни яратилган. Яратилган иш ўринларига туманнинг банд бўлмаган аҳолиси, асосан ёшлар ишга жойлаштирилган.

Туман аҳолиси бандлигини ошириш ва иш ўринларини кўпайтириш мақсадида 2021 йилда умумий қиймати 453 млрд. сўмдан ошиқ бўлган 42 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, 733 та янги иш ўрнини яратиш мақсад қилинган.

Мисол учун, 2021 йилда амалга ошрилаётган йирик лойиҳалардан бири бўлган “Termez National carpets” МЧЖ томонидан 195 млрд. 80 млн. сўмлик гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 250 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирги кунда ушбу лойиҳа объектларида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур йирик лойиҳани амалга оширилиши ҳисобига яратиладиган иш ўринларида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида зарур бўладиган мутахассисликларга банд бўлмаган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича туман ҳокимлиги ва “Termez National carpets” МЧЖ томонидан ўқув курсларида ўқитиш орқали уларни қайта тайёрлаб, бандлигини таъминлаш тизими йўлга қўйилмоқда.

Анжуман давомида туман ҳокимининг ўринбосари О.Мавлонов туманда 5 гектар майдонда ташкил этиш режалаштирилган “Ёшлар саноат зонаси” ҳақида ҳам тўхтатилиб, ижтимоий тармоқ фаоллари ва ёшлардан интилувчан, салоҳиятли ва истиқболли лойиҳалари бор ёшларни ушбу саноат зонасига жалб қилишда кўмаклашишни сўради.

Матбуот анжумани давомида айрим тадбиркорларнинг мурожаатлари ҳам тингланиб, уларга тушунтиришлар берилди.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс