Президентнинг «Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-300-сонли қарори билан жорий йил 1 августдан бошлаб Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларида «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилди.
Бугун Термиз туман ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги маҳаллалаларда фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаоллари учун «UNICEF» ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ёлланган “Daromad dasturi” корхонаси томонидан маҳаллаларда оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни ахборот-коммуникацион технологиялар асосида амалга ошириш бўйича махсус электрон дастурий таъминот билан ишлаш ва тизимдан планшетлар орқали фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.
«Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули тизимини жорий этишдан мақсад ҳар бир хонадон аҳволини ўрганиб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, уларга ижтимоий хизматлар кщрсатиш, мурожаатлар асосида ва ижтимоий ҳимоя режасининг ижросини ўрганиш жараёнида ижтимоий хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб боришдан иборат.
Шунингдек, тадбир якунида тумандаги 29 та маҳаллада фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаолларига «Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули тизимида ишлаш учун планшетлар топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024