Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Indenim Textile" МЧЖ тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига хотин-қизлар ишга қабул қилади

Термиз тумани “Айритом” маҳалласи ҳудудида "Indenim Textile" МЧЖ томонидан қиймати 126 млрд. 200 млн. сўм бўлган, йилига 10 минг тонна тайёр кийимлар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритмоқда.

Мазкур текстил корхонасида уч сменада иш ташкил этилиши ҳисобига Термиз шаҳри, Термиз ва Жарқўрғон туманларидан 1500 нафаргача хотин-қизларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш режалаштирилган.

Термиз тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова ушбу корхонада бўлиб, ишловчи хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди ва ишсиз хотин-қизларни ишга жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича корхона масъуллари билан суҳбатлашди. Танишув давомида маҳаллалардан ишсиз хотин-қизлар ҳам таклиф этилиб, уларнинг бир қанчасини шу ернинг ўзтда бандлигини таъминлашга эришилди.

Шунингдек, Хотин-қизлар фаолларига корхона билан ҳамкорликда жойларда тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда ишсиз хотин-қизларни ишга жалб қилиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Маълумот ўрнида, ишга қабул қилинган хотин-қизлар, дастлаб бир ой давомида мутахассислар томонидан ўқитилади, ушбу жараёнда ҳам уларга белгиланган миқдорда ойлик тўланади. Ишга қабул қилинган хотин-қизларга эса бажарилган иш кўламига қараб 1 млн. сўмдан 1,5-2 млн. сўмгача иш ҳақи тўланади. Ишчи-ходимлар учун автобус қатнови йўлга қўйилиб, икки маҳал бепул овқат ва ўз вақтида ишга келганларга ҳар ой устама пули берилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс