Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
«Янги ер» маҳалласи аҳолиси мурожаатлари тингланди

Туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шухратжон Уринов аҳоли мурожаатларини тинглаш, масъуллар иштирокида кўриб чиқиш ва қонуний мурожаатларга ечим топиш мақсадида «Янги ер» маҳалласида жойлашган 36-сонли мактабда сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда ичимлик суви, электр энергия, суюлтирилган газ балон таъминоти ва бошқа масалалардаги мурожаатлар билан 50 га яқин фуқаролар иштирок этишди. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда тумандаги алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалари раҳбарлари ва масъуллари иштирок этишди.

Кўпчилик фуқаролар томонидан билдирилган ичимлик суви масаласи «Сувоқова» корхонаси томонидан муқобил манбалардан фойдаланган ҳолда етказиб бериш орқали ҳал этилиши белгиланди. Бундан ташқари қувурлар орқали етказиб берилаётган ичимлик сувидан самарали фойдаланиш, сувни исроф қилмаслик борасида тушунтиришлар берилди ҳамда маҳалланинг «бешлик» масъулларига бу борада тегишли тарғибот ишларини олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сайёр қабул давомида 21 та масала бўйича мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг 11 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. Мурожаатларнинг 4 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 6 та мурожаат масъулларга йўналтирилиб, қўшимча ўрганиш ва белгиланган муддатларда ижобий ҳал этиб бериш вазифаси юклатилди.

Сайёр қабулдан кейин масъуллар томонидан айрим мурожаатларда кўтарилган масалалар жойига чиққан ҳолда ҳам ўрганиб чиқилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 48 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс