Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда жорий йил 16 август куни эълон қилинган Термиз тумани “Учқизил” маҳалласи Автобаза кўчасида итлар кўпайиб кетганлиги, одамларга ҳамла қилаётганлиги тўғрисидаги видеомурожаат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Туман ҳокимлиги ва туман Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари томонидан ўтказилган ўрганишларда мазкур видео тасвирлар Термиз тумани “Учқизил” маҳалласида эмас, балки туманнинг “Нурафшон” маҳалласида бундан чамаси 2-3 ой олдин тасвирга туширилганлиги аниқланди.

Туман Ободонлаштириш бошқармасининг Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бўлими ва туман Ветеринария бўлими томонидан туманда дайди итларни аниқлаш, уларни ушлаш, эгаларини аниқлаш, эгаси топилмаган тақдирда тегишли тартибда зарарсизлантириш тадбирлари ўз вақтида ва белгиланган муддатларда амалга оширилиб келинмоқда.

Кўчада қаровсиз қолган ёки одамларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳайвонлар тегишли тартибда ушланиб, Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бўлимининг тутилган ҳайвонларни сақлаш жойига жойлаштирилган. Бугунги кунда ушбу сақлаш жойларида 4 та ит сақланмоқда ва келгусида эгаси аниқланмаган тақдирда тегишли тартибда зарарсизлантирилади.

Шунингдек, маҳаллаларда, жумладан “Учқизил” маҳалласида туман Ободонлаштириш бошқармасининг Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бўлими, туман Ветеринария бўлими ва туман Санитария соҳаси вакиллари томонидан уйма-уй юрган ҳолда итларни сақлаш тартиблари ва шароитлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс