Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз

Ёш авлодни маънавият ва маърифатли этиб тарбиялаш ўзбек миллатининг қон-қонига сингиб кетган. Ёш авлодни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш ва уларни жаҳолатга қарши маърифат билан кураш олиб боришга ўргатиш эса эзгу ғояларимиздан бири саналади.

Бугун тумандаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими ҳамда бошқа алоқадор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда 12-17 ёшдаги ўқувчи-ёшлар ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида расмлар танлов бўлиб ўтди.

Танлов иштирокчилари томонидан чизилган ижод намуналари ҳакамлар томонидан сараланиб, ғолиблар аниқланди ва ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Танловнинг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган ёш ижодкорлар жорий йил 18 август куни бўлиб ўтадиган вилоят босқичида иштирок этишади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс