Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ички йўлларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Туманда мавжуд ички йўлларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, тупроқ йўлларни тошлаш ишлари тизимли олиб борилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида 8 та маҳаллада қарийб 16 километр ички тупроқ йўлларда тошлаш ишлари амалга оширилиб, таъмирланди.

Туман ҳокимлиги ҳомий ташкилотларни жалб қилган ҳолда ички йўлларни таъмирлаш ишларини йилнинг иккинчи ярмида ҳам давом эттирмоқда. Туман ҳокимлиги кўмагида Ободонлаштириш бошқармаси ва туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда ҳомий йўл қурувчи корхоналар томонидан тумандаги “Орол”, “Қаҳрамон”, “Жўйжангал” ва “Ат-Термизий” маҳаллаларидаги ички йўлларга тупроқ-шағал аралашмасини тўшаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар “Орол” маҳалласида 770 метр, “Қаҳрамон” маҳалласида, 700 метр, “Жўйжангал” маҳалласида 700 метр ички йўлларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда “Жўйжангал” ва “Ат-Термизий” маҳаллаларида йўлсозлар томонидан ишлар давом эттирилмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс