Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Имконияти чекланган фуқароларга аравачалар ва ортопедия воситалари топширилди

Республика хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси томонидан имконияти чекланган аёллар ва болаларга аравача ва ортопедия воситалари ажратиб берилмоқда.

Термиз тумани учун ажратилган жиҳоз ва воситалар бугун туман ҳокимининг ўринбосари – туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова томонидан маҳаллаларда истиқомат қилувчи эътибор ва кўмакка мухтож бўлган, имконияти чекланган аёллар ҳамда болаларнинг хонадонларига етказиб берилди.

Кўнгли ярим бўлган ушбу фуқароларнинг кўнглини кўтариш, уларнинг ҳаракатланиши ва соғлигини тиклаш учун кўмак кўрсатиш мақсадида 6 та аравача ва 2 та эшитиш воситалари ўз эгаларига топширилди. Ушбу турдаги ёрдамлар Республика хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси томонидан мунтазам кўрсатиб борилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс