Бугун туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали инспектори Бегзод Жабборов иштирокида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.
Қонуннинг мазмун-моҳияти, давлат фуқаролик хизмати қандай тартибга солинади ва ходимларнинг хозир фаолиятларида нима ўзгариш бўлади ҳамда хизматга кириш, уни ўташ, хизмат билан боғлиқ бошқа масалалар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Йиғилишда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, аппарат ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Шунингдек, йиғилишда туман Адлия бўлими бошлиғи Баҳодир Ашуров ҳам иштирок қонунчиликдаги янгиликлар борасида маъруза қилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024