Термиз туманидаги «Отчопар» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустқиллигининг ўттиз бир йиллик шодиёналари кенг нишонланди. Тадбирда маҳаллий давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг тумандаги бўлинмалари раҳбар-ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмал Бўриев сўзга чиқиб, туман аҳли ва тадбир иштирокчиларига туман ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Байрам концерт дастурида республика ва вилоятдан ташриф буюрган меҳмон санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқлар ҳамда туман маданият бўлими томонидан намойиш этилган концерт дастури иштирокичларга ҳақиқий байрам кайфиятини бағишлади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024