Жорий йил бошидан буён маҳаллаларда фаолият бошлаган ҳоким ёрдамчилари аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, камбағалликни қисқартириш масалаларида бир қатор ижобий ишларни амалга ошириб келишмоқда.
Бугунги кунда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш, уларнинг самарадорлигига кўра рағбатлантириб бориш тизими йўлга қўйилган. Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласида ҳоким ёрдамичи бўлиб фаолият юритаётган Бахтиёр Қурбонниязов ҳам фаолиятида юқори самарадорлик кўрсатгичларига эга ҳоким ёрдамчиларидан бири ҳисобланади.
ОАВ вакиллари иштирокида “Гулбаҳор” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси фаолияти, йўлга қўйилган лойиҳалар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024