Юртимизда янги ўқув йилининг биринчи куни “Билимлар куни” ва “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари билан бошланади. Бугун Термиз туманида 32 та умумтаълим мактаблари 2022-2023 ўқув йилини бошлашди. Мактабларга 2068 нафар болажонлар 1-синфга қабул қилиниб, бугунги тадбирларда 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари” тантанали топширилди.
Туман ҳокими Шухратжон Уринов туманда янгидан фаолиятини бошлаган 330 ўринли 8-сонли умумтаълим мактабининг ўқув биносини очиб берди ва мактабнинг илк қабул қилинувчилари билан ўқув хоналарида суҳбатлашиб, уларнинг ўқишларида омадлар тилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025