Термиз тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Сафаров Акмал Саломович тайинланди.
Акмал Сафаров 1990 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи информатик. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби 2-курс тингловчиcи (магистратура).
Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни режалаштиришга қарши курашиш департаментининг Сурхондарё вилояти бошқармаси иш юритувчиси вазифасидан бошлаган.
Акмал Сафаров тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат қилиш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024