Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда

Мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида ёқилғи ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, сўнгги йилларда “зангори ёқилғи”ни тежаш, унинг ўрнини босувчи муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш устувор масалага айланди. Асосий мақсад иқтисодни ривожлантириш орқали жамият фаровонлигини янада оширишга эришишдир. Демак, истеъмолчиларнинг табиий газдан оқилона фойдаланишини даврнинг ўзи тақазо этмоқда.

Айтиш керак, куз-қиш мавсумида аҳолининг газга бўлган эҳтиёжи янада ортади. Бу эса соҳа ходимларидан алоҳида масъулият талаб этади. Шу боис, республикамизнинг барча ҳудудларида масъуллар томонидан газ истеъмолига бўлган талаб ўз вақтида ўрганиб чиқилмоқда ва мавжуд муаммолар бартараф этиляпти. “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан бу борада амалга оширилаётган муайян ишлар ҳам ўз самарасини бермоқда.

Буни рақамлар мисолида таҳлил қилсак. Маълумотларга кўра, Термиз туманида жами 7805 та табиий газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб шундан жами 7631 таси аҳоли хонадонлари 174 та улгуржи истеъмолчиларидур.

Айтиш керак, тумандаги 12 та маҳаллалардаги табиий газ истеъмолчиларига жами ҳаракатдаги 156.6 км шундан 12.3 км юкори босимли 114.6 км ўрта босимли 29.5 км паст босимли газ қувурлари орқали табиий газ етказиб берилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, мавсумга тайёргарлик кўриш, аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлюксиз таъминлаш жараёнида баъзи ечимини кутаётган масалалар ҳам аниқланди. Шундан келиб чиқиб, юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йилнинг 24-сентябр санасидаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир кўшимча  чори-тадбирлар тўғрисидаги 4840-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирги кунда табиий газ билан таъминланадиган 12 та маҳалалардаги 7631 та аҳоли хонадонларига "ақлли" газ ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.

Ушбу тизим турли йўқотишларнинг олдини олиш билан бирга соҳада иш самарадорлиги ва унумдорлигини оширмоқда. Аҳоли фаровонлигини янада яхшилашда бундай ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс