Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Қишлоқ аҳолиси учун навбатдаги тиббий пункт фаолиятини бошлади

Давлат Раҳбари ҳузурида жорий йил 28 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкиллаштириш мақсадида Термиз туманининг “Мустақиллик” маҳалласида кўчма контейнерда «Маҳалла тиббиёт пункти» ташкил этилди.

«Маҳалла тиббиёт пункти» 2 ўринли амбулатор даволаниш хонаси, беморларнинг кўриги учун хона, муолажалар хонаси ва гигиеник хоналардан ташкил топган ҳамда барча керакли анжомлар билан жихозланган. Шунингдек, «Маҳалла тиббиёт пункти» бирламчи керакли дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланиб, ўз фаолиятини бошлади.

Маълумот ўрнида, «Маҳалла тиббиёт пункти» ҳудуддаги 634 та хонадондаги 806 та оилага тиббий хизмат кўрсатади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 62 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс