Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 9-14 сентябрь кунлари Сурхондарё вилоятидаги шаҳар ва туманларда бир гуруҳ олим ва шоирлар, қўшиқчи санъаткорлар, театр ва кино арбоблари билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, концерт дастурлари бўлиб ўтиши белгиланган.
Термиз туманидаги тадбирлар бугун “Қаҳрамон” маҳалласидан бошланди. “Қаҳрамон” маҳалласидаги 5-сонли умумтаълим мактабида “Қаҳрамон”, “Нурли диёр” ва “Ат-Термизий” маҳаллалари аҳолиси учун маданий тадбир ташкил этилди. Концерт дастурида санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.
Аҳолининг кайфиятини кўтариш, маданий ва маънавий хордиқ олишлари учун ташкил этилган тадбирда юртимизнинг кўзга кўринган санъат ва маданият ходимлари ҳамда шоирлар ўз чиқишлари билан иштирок этишмоқда.
Тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларида ҳар куни 2 маҳалдан жорий йилнинг 14 сентябрь кунига қадар давом этади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024