“Маданият карвони”нинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давом этмоқда. Бугун Термиз туманидаги тадбирлар ўзгача бошланди. Туманнинг “Ш.Рашидов” маҳалласида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида нафақат ҳудуд аҳолиси учун, қолаверса таълим марказида тахсил олаётган афғон фуқаролари учун ҳам концерт дастурлари намойиш этилди.
Дастлаб меҳмонларга афғон қизлари пешвоз чиқиб, тантанали кутиб олишди ва меҳмонларга марказда яратилган шарт-шароитлар ва таълим бериш жараёнлари билан таништирилди.
Шундан сўнг, маданий-маърифий тадбир доирасида шоирлар, актёрлар, санъаткорлар ҳамда сўз усталари томонидан чиқишлар қилиниб, йиғилганларга позитив кайфият улашилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024