Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, одамларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш учун узоқ жойларга сарсон бўлишини олдини олиш мақсадида ҳар бир ҳудудда оилавий шифокор пунктлари ҳамда «Маҳалла тиббиёт пункт»лари ташкил этилмоқда.
Куни-кеча Термиз туманида ана шундай муассасаларнинг навбатдагиси «Сабзипоя» маҳалласида иш бошлади. «Сабзипоя» оилавий шифокор пункти ҳудудда жойлашган «Сабзипоя» ва «Гулистон» маҳалласидаги 3443 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Тантанали очилиш маросимида маҳалла аҳли, нуронийлар ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти иштирок этиб, муассасасада яратилган шароитлар ва тиббий хизмат кўрсатиш учун таъминланган тиббий асбоб-ускуналар билан танишишди.
Нуронийларимиз томонидан муассасанинг аҳолига кўп йиллар сифатли тиббий хизмат кўрсатишини сўраб дуолар қилинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024