“Қорахон” маҳалласининг Катлован қишлоғида фаолият юритаётган кўчма контейнерли «Маҳалла тиббиёт пункти»да туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоевнинг ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Кўчма тиббий анжомлар, лаборатория жиҳозлари билан таъминланган мобил тиббий бригадалар, тиббиёт жиҳозлари ёрдамида малакали шифокорлар томонидан қишлоқ аҳолисининг 113 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижаларига кўра тиббий тавсиялар берилди ҳамда стационар шароитда даволаниши зарур бўлган беморларга туман шифохоналарида ётиб даволаниш учун йўлланмалар ажратилди.
Шунингдек, ташкил этилган тиббий бригадалар томонидан уйма-уй юрган ҳолда уйда ётиб қолган, «Маҳалла тиббиёт пункти»га келиш имкони йўқ беморлар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли даволаш муолажалари амалга оширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024