Жорий йилда туманнинг «Бунёдкор» ва янгидан ташкил этилган «Келажак» маҳаллаларида «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Дастур доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларининг қурилиш ишларини ўрганиш мақсадида туман прокурори Ботир Олтибоев ва туман ҳокимининг ўринбосари Шухрат Рахмонқулов ушбу маҳаллаларда бўлишди.
Ўрганиш ишлари давомида дастур доирасида таълим муассасаларининг қурилиши, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда электр энергияси таъминотини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар маҳалла фаоллари ва қурувчилар билан биргаликда кўриб чиқилди.
Шунингдек, туманнинг бошқа маҳаллаларида қурилиши олиб борилаётган мактаб бинолари ҳам кўздан кечирилиб, қурувчиларга бино қурилишини сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024