Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Аҳоли муаммолари манзилли ҳал этилмоқда

Туманнинг “Учқизил” ва “Орол” маҳалласида аҳолига электр энергияси етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида бетон устунлар ўрнатиш ва янги тармоқ линияларини тортиш ишлари амалга оширилди.

Олиб борилган ишлар натижасида талабга жавоб бермайдиган ва хавфсизлиги таъминланмаган ёғоч устунлар янги бетон устунларга алмаштирилди. Шунингдек, янги тармоқ линияларини тортиш ҳисобига аҳолига етказиб берилаётган электр энергиясининг барқарорлигини таъминлашга эришилмоқда.

Бу каби ишлар туманнинг бошқа маҳалла, қишлоқ ва кўчаларида амалга оширилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс