Давлат раҳбарининг ташаббуси билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бир қатор номатив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Уларнинг ижросини жойларда ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Маҳкамованинг топшириғига асосан, Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 15-18 сентябрь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб турипти.
Куни-кеча Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг масъул вакилларидан иборат ишчи гуруҳ туманнинг “Учқизил” ва “Бунёдкор” маҳаллаларида бўлишиб, ўрганиш ишларини олиб боришди.
Ўрганишлар давомида масъуллар билан суҳбатлар ўтказилиб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024