Аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи умумфойдаланувдаги хизматлардан бири бу йўллар ҳисобланади. Келиб тушадиган мурожаатларнинг салмоқли қисмини ҳам ички йўлларни таъмирлаш, тупроқ йўлларни тошлаш ёки асфальтлаш масалалари ташкил этади.
Кейинги 6 йил давомида ушбу соҳага давлат томонидан эътибор қаратилиши, ички йўлларни тошлаш, тошланган йўлларни асфальтлаш миқдори каррасига кўпайтирилиб, маҳаллаларда тошланмаган ва таъмирлангмаган кўчалар бўлмаслигига ҳаракат қилинмоқда. Шу мақсадда туманнинг барча маҳаллаларида навбат билан ички йўлларни таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.
Куни-кеча туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида навбатдаги 2,8 км ички йўлга тош тўкилиб, текислаш ишлари амалга оширилди. Махсус техникалар ёрдамида тошланган йўллар сифатли текисланиб, прессланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024