Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хотин-қизлар масалаларини ўрганиш бўйича Сенат ишчи гуруҳи Термиз туманида бўлди

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш, хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида бўлиб турипти.

Куни-кеча ишчи гуруҳ аъзолари Термиз туманида мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганди ва ўрганиш натижалари юзасидан туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида муҳокама йиғилишини ўтказди. Унда Олий Мажлис Сенатининг Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенглик масалалари бўлими мудири, ишчи гуруҳи аъзоси Нодира Шотурсунова ва туман ҳокими Шухратжон Уринов иштирок этишди.

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик кластерларида хотин-қизларни банд қилиш ва хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар ахбороти тингланиб, ўраниш жараёнлари натижалари ва таҳлиллари билан муҳокама қилинди.

Бу борада ишларни янада самарали йўлга қўйиш бўйича Сенат ишчи гуруҳининг тегишли тавсия ва кўрсатмалари берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс