Олий Мажлис Сенатининг хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш, хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳининг вилоятдаги ташрифи давом этмоқда.
Куни-кеча ишчи гуруҳ аъзолари Термиз туманида мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари юзасидан ўтказилган муҳокама йиғилишидан кейин тумандаги ишбилармон ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган, ўз фаолиятини бошлашда муаммолари бор хотин-қизлар билан учрашув ўтказди.
Олий Мажлис Сенатининг Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенглик масалалари бўлими мудири, ишчи гуруҳи аъзоси Нодира Шотурсунова ва ишчи гуруҳ аъзолари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ва туман масъуллари иштирок этган учрашувда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи хотин-қизларнинг ташаббуслари, уларни амалга оширишда дуч келаётган муаммолар тингланиб, муаммоли масалаларини ҳал этиш ва ташаббусларни амалга ошириш учун кўрсатиладиган кўмаклар тўғрисида суҳбатлар ўтказилди.
Ҳар бир ташаббус масъуллар билан биргаликда кўриб чиқилди ва келгусида кўтарилган масалаларга ижобий ёндошган ҳолда кўмак кўрсатиш чоралари белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024