Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада «Аёллар дафтари» платформасининг йўлга қўйилиши ва хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватланиши, ушбу мақсадларга эришиш йўлида самарали тизим бўлиб хизмат қилмоқда.
Аёлларни қўллаб-қувватлашнинг амалий кўринишларидан бири бу уларнинг бандлигини таъминлаш, ўрганган касб-ҳунари бўйича ўзини ўзи банд қилишлари учун шарт-шароит яратиб беришдир. Шу мақсадда Термиз туманида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 80 нафар хотин-қизга тикув дастгоҳлари бепул тарқатилди.
Эндиликда улар уйда ўтирган ҳолда ўзларини банд қилишлари ва оиласига қўшимча даромад олиб киришлари учун имкониятларга эга бўлишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024