Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш

Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги икки ярим йилда Президентнинг элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) лавозими жорий қилинди. 

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳажми ошди.

Юртимизда тадбиркорлик йўналишини қўллаб-қувватланаётганлиги, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга доир қонунчилик базаси такомиллаштириб борилаётганлигини кўриб-билиб, вилоятимиз фуқароларининг тадбиркорликка иштиёқи тобора ортиб бормоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатига туманда 1995 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти рўйхатга олиниб, уларнинг 492 таси савдо, 293 таси саноат, 248 таси қурилиш ва 419 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари,  55 та ташиш ва саклаш  корхоналар  ва 329 таси бошқа турдаги ташкил этади.

Термиз тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси Р.Тўрақулова

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс