Кейинги йилларда Термиз туманида ишлаб чиқариш, хусусан саноатлашув кенг миқёсда ривожланди. Туман қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тумандан кенг профилли, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи туманга айланди.
Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги пресс-турда туманда фаолият юритаётган саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари, жумладан саноат зонасида жойлашган лойиҳалар билан танишув бўлди.
Пресс-тур давомида “Арзон плюс маҳсулоти” МЧЖнинг ўзига хос ҳомашёдан гилам ишлаб чиқариш корхонаси иштирокчилар эътиборини тортди. Ушбу корхона пластик толадан гилам ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, рангли, нақшинкор кўринишда бўлган, турли ўлчамдаги гиламлар намлик ва совуқни ўтказмайди. Корхона арзон ҳом ашёдан фойдаланган ҳолда йилига бир миллион дона гилам ишлаб чиқариш қувватига эга.
Шунингдек, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Олис Осмон” корхонаси ўз маҳсулотларини қўшни давлатларга экспорт қилиб келмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024