Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида ўқитувчи ва мураббийлар шарафланди

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Термиз туманидаги “Сурхон” тантаналар саройида соҳа ходимлари, фахрий устозлар, ўқитувчи ва мураббийлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Шухратжон Уринов иштирок этиб, ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади. Туман ҳокими ўз табрик сўзида устозларга шарафли ва машаққатли касб фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг, соҳа ривожи учун камарбаста бўлган ўқитувчи ва мураббийларнинг бир гуруҳига нишонлар, туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбири табриклар, қўшиқ ва рақслар гулдастасига уланди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс