Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси республика бўйича умумтаълим муассасаларининг миллий рейтингини эълон қилди. Рейтинглар вилоят кесимида шаҳар ва туманлар кўрсаткичлари бўйича берилган.
Термиз туманининг ўртача рейтинг кўрсаткичи 24,14 баллни ташкил этиб, вилоят бўйича 2-ўринни эгаллади.
Рейтинг кўрсаткичлари 7 та индикатор бўйича тузилган бўлиб, мактаб таълимини ривожлантириш учун маҳаллий бюджетдан маблағ йўналтириш индикатори бўйича Термиз тумани вилоятда энг яхши натижани қайд этди.
Батафсил инфографикада танишиш мумкин.
Таъкидлаш лозимки, рейтинг натижалари таълим ташкилотлари ва ҳудудларнинг 2021 йилдаги фаолиятига баҳо беради. Унда маълумотлар 2022 йил 1 январь ҳолатига қайд этилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025