Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Ижтимоий ташаббус” танловининг туман босқичи ғолиблари тақдирланди

Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори билан ҳар йили “Ижтимоий ташаббус” Республика кўрик танлови ўтказиб келинмоқда.

Термиз туманида ҳам мазкур кўрик тановнинг туман босқичи ўтказилиб ғолиблар аниқланди. Бугун Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятида “Ижтимоий ташаббус” танловининг туман босқичи ғолибларига ташкилотчилар совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Кўрик танловда номинациялар бўйича қуйидагилар туман босқичи ғолиблигини қўлга киритишди:

Ёқуб Мустанов - “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”;

Махлиё Турдимуротова - “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”;

Муҳаббат Абдураимова - “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”;

Ўралтош Хуррамова - “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”.

Ғолиблар ўз номинациялари бўйича вилоят босқичида иштирок этишади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс