Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хотин-қизлар фаоллари иштирокида пенсия ва нафақалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди

Аҳоли билан бевосита мулоқот қилувчи маҳалла тизими ходимларига фуқролар томонидан моддий ёрдам, нафақа ва пенсия пулларини тайинлаш масаласида тушунтиришлар беришни сўраб мурожаат қилишлар кўп кузатилади.

Шу мақсадда моддий ёрдам, нафақа ва пенсиялар тайинлаш тартиблари тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтиришлар бериш учун билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари учун Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Термиз тумани бўлими билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари М.Расулова ва пенсия жамғармаси туман бўлими раҳбари Э.Тангриев иштирок этишди.

Давра суҳбатида пенсия таъминоти қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиб, саволларга жавоблар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс