Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Кексалар ҳафталиги доирасида нуронийлар ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Юртимизда ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади. Ҳафталик доирасида нуронийлар иштирокида турли тадбирлар ва учрашувлар ўтказиш анъанага айланди.

Бугун тумандаги 3-сонли мактабда Ижодий масалалар бўйича тарғиботчи Валимурод Жўмартов ташаббуси билан ёзувчилар, ижодкорлар ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган бир қатор раҳбарлик лавозимларида ишлаган нуронийлар иштирокида ўқувчилар ҳамда мактаб жамоаси билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда нуронийлар ўзларининг ҳаёт йўллари, фаолиятлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб беришди. Ҳаётда катта марраларга эришиш учун нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида ўзларининг тавсия ва насиҳатларини беришди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс