Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида 24 нафар хотин-қиз ўзини ўзи банд қилиши учун жиҳозлар топширилди

Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги сабабли уларнинг муаммоларини манзилли ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасида натижали ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун ана шундай тадбирларнинг навбатдагисида Термиз туманида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 24 нафар хотин-қизларга тикув дастгоҳлари бепул тарқатилди.

Тумандаги эҳтиёжманд хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш, ўзини ўзи банд қилиши, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиши учун жиҳозлар билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич навбат билан амалга оширилмоқда. Бундан олдин ҳам 80 нафар хотин-қизга тикув машиналари субсидия асосида берилган эди.

Эндиликда улар уйда ўтирган ҳолда ўзларини банд қилишлари ва оиласига қўшимча даромад олиб киришлари мумкин бўлади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 68 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс