Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Кексалар ҳафталиги” доирасида нуронийлар учун тадбир ташкил этилди

Ҳар йили юртимизда октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган. Ҳафталикни ташкил этишдан мақсад нуронийларни эъзозлаш, улар учун маданий-маърифий, спорт тадбирлари, уларнинг ҳаётий бой тажрибаларини ёшларга ўргатиш мақсадида турли учрашувлар ташкил этишдир.

Термиз туманида куни-кеча нуронийлар бир пиёла чойга таклиф қилиниб, улар учун концерт дастури ташкил этилди. Тадбирда Сенатор, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Орзиқул Соатов иштирок этди ва “Кексалар ҳафталиги” доирасида нуронийларни эъзозлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида фахрийларга туман ҳокимлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг совғалари топширилди. Туман маданият бўлими томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс