Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Япониялик халқаро ёзувчи Шимпей Ито Сурхондарёга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари Япониянинг “Globe-Trotter Travel Guidebook” сайёҳлик қўлланмаси нашриёти муҳаррири ва ёзувчиси Шимпей Ито воҳамизнинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятимизга ташриф буюрди.

Жаноб Шимпей Ито куни-кеча Термиз туманидаги буддавийлик қадамжолари бўлмиш Қоратепа ва Фаёзтепа мажмуаларига ташриф буюриб, ушбу ёдгорликларни Globe-Trotter Travel Guidebook” халқаро сайёҳлик қўлланмасида ёритиш учун яқиндан танишди ва вилоятнинг диққатга савовор жойларидан фотосуратлар олди.

Шунингдек, жаноб Шимпей Ито Термиз шаҳрида ҳам бўлиб, Термиз Археология музейи ҳамда бошқа жойлар билан танишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 55 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс