БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан “15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан, Термиз давлат университети Хотин-қизлар Кенгаши жамоаси Термиз туманидаги Ат-Термизий маҳалласида истиқомат қилувчи О.Умарова ҳамда Ш.Жовлиеванинг хонадонига ташриф буюришди.
Ташрифда олийгоҳ вакиллари хонадон бекалари билан самимий суҳбат қуриб, қишлоқ ҳаёти, оилаларнинг турмуш тарзи, фарзандлар тарбияси ҳамда келажакдаги мақсадлари ҳақида гапириб беришди.
Учрашувлар якунида меҳмонлар хонадон соҳибаларининг ишларига ривож тилаб, сана муносабати билан эсдалик совғалари улашишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024