Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ислоҳотлар маҳалладан бошланади

Президентимиз энг устувор вазифа аҳолини, ҳар бир фуқарони рози қилиши лозимлигини дастуруламал сифатида белгилаб, амалга оширилаётган ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида энг биринчи навбатда маҳаллалардан бошланиши лозимлиги таъкидлаган.

Куни-кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлат Раҳбари келгуси йилдан маҳаллаларнинг ўз бюджетига эга бўлиш тизими жорий қилиниши, бунинг натижасида аҳолини қийнаб келган масалаларни ҳал этиш учун маҳалла ўз маблағига эга бўлишини маълум қилди.

Маҳалла тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва белгилаб берилган вазифалар ижросини самарали йўлга қўйиш мақсадида вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Фаррух Таиров Термиз туманидаги маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда раисларнинг ислоҳотларни амалга оширилишидаги ўрни ва тизимда амалга оширилаётган ўзгаришларни тўғри йўлга қўйилиши борасида фикр-мулоҳазалар қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс