Ёшлар иттифоқи Термиз тумани маҳаллий Кенгашининг конфренцияси бўлиб ўтди. Конфренцияда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ўктам Холлиев, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Зикрилло Бакижонов ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, ёшлар етакчилари ва сардорлар иштирок этишди.
Конфренцияда ташкилий масала кўриб чиқилди ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси сайлаб олинди. Ёшлар иттифоқи туман Кенгашига Қурбонназаров Отабек Эшмўминович раис этиб сайланди.
Отабек Қурбонназаров 1992 йил Термиз туманида туғилган. 2018 йилда Термиз давлат университетини тамомланган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – биология. Бунга қадар тумандаги 9-сонли мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024