Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Диний экстремизм ва терроризм жамият тараққиётига таҳдид

Ўзбекистонда ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш борасида Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган инсонларни тарбиялаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, экстремизм, терроризм кўринишларига қарши кураш олиб бориш, динлараро бағрикенгликни, тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилиш мақсадида турли давра суҳбатлари ва манъавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун Термиз Агротехонологиялар ва инновацион ривожланиш институтида талаба ёшлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлими ходими И.Суюнов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Термиз тумани вакили М.Пардаев ва имом Термизий номидаги халқаро илмий тадқиқот маркази масъул ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида мавзу доирасида фильмлар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс