Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хотин-қизлар фаоллари учун навбатдаги семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида Термиз туманида “Ижтимоий хизматларни кўрсатишда ижтимоий иш амалиётини қўллаш ва кейс-менежмент асослари” мавзусида хотин-қизлар фаоллари иштирокида ўқув семинари ўтказилди.

Ушбу семинарида маҳалла хотин-қизлар фаоллари инсоният ҳамда жамиятнинг ҳаётий фаровонлигига эришиш, инсонлар, оила ва жамиятга ёрдам кўрсатиш, ҳамкорликда муаммоларни ҳал этиш йўлларини излаш, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш каби йўналишларда тушунчаларга эга бўлишди.

Семинарда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Расулова иштирок эди.

Машғулотлар мавзулари бўлим мутахассислари томонидан тақдимотлар шаклида тушунтирилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс