Бугун Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласида «Complex technical services» МЧЖ томонидан қурилаётган замонавий автомобиль бозори ва эҳтиёт қисмлари савдо комплексининг биринчи босқичи ишга туширилди.
Умумий лойиҳа қиймати 90 млрд сўм бўлган замонавий автомобиль бозори ва эҳтиёт қисмлари савдо комплексининг биринчи босқичида лойиҳа қиймати 30 млрд сўм бўлган “Termiz avto bozori” ўз фаолиятини бошлади. Замонавий автомобиль бозори ва эҳтиёт қисмлари савдо комплекси тўлиқ ишга туширилиши ҳисобига жами 500 та иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, биринчи босқич, “Termiz avto bozori”нинг ишга туширилиши ҳисобига 50 та янги иш ўринлари яратилади.
Бугунги очилиш маросимида иштирок этган мутасаддилар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари “Termiz avto bozori”да сотувга чиқарилган автомобиллар билан ҳам танишишди.
Умумий лойиҳа доирасидаги ишлар давом этмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024