Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида йирик иссиқхоналар тармоқлари барқарор ишламоқда

Термиз тумани миришкор деҳқонлари йил ўн икки ой бозорларимизни сарҳил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаб келишади. Туман вилоят марказига яқин ҳудудда жойлашганлиги сабабли шаҳар бозорларининг асосий таъминотчиси ҳисобланади.

Туманда аҳоли томорқаларининг катта қисмида иссиқхоналар мавжуд. Бундан ташқари, Термиз туманида қарийб 100 гектардан ортиқ майдонда қурилган, йирик иссиқхоналар тармоғи ҳисобланган “Gold agro fresh” МЧЖ томонидан етиштирилаётган маҳсулотлар жаҳон бозорларида харидоргирдир.

“Термизтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчиларидан бири ҳисобланган иссиқхоналарни барқарор табиий газ билан таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Тадбиркорлар Давлат Раҳбарининг соҳани ривожлантириш бўйича берган топшириқларидан мамнун бўлиб, фаолиятларини янги босқичга олиб чиқишмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс